Сўнгги кунларда янги коронавирус тарқалиши туфайли Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш бир мунча узоқ муддат талаб қилмоқда, дея маълум қилди “Ўзбекистон почтаси” AЖ.
Келтирилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус нарсалар устида, жумладан посилка, бандеролларда узоқ вақт сақланмайди.
Шунга қарамай, Ўзбекистон почтаси Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш, санитария-епидемиологик жиҳатдан уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрган.
Хитойдан почта жўнатмаларини етказиб бериш кечикишлари асосан ушбу давлат билан ҳаво транспорти парвозларининг вақтинча тўхтатилиши билан боғлиқ.
Ишонтириб айтамизки, Ўзбекистон почтаси ходимлари почта жўнатмаларингизни тезкорлик билан етказиб бериш учун доим ҳаракатда, дейилади жамият маъмурияти хабарида.






