АсосийJinoyat

Бўстонлиқда Россия фуқароси гул тувакларида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётгани аниқланди

'Бўстонлиқда Россия фуқароси гул тувакларида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётгани аниқланди'ning rasmi

29 февраль куни Бўстонлиқ тумани ҳудудида тезкор тадбир  ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Тадбир давомида Россия Федерацияси фуқароси 52 ёшли Г.О., “Чорбоғ” қўрғонида жойлашган дала ҳовлисида 42,14 грамм “марихуана” гиёҳванд воситасини сақлаб келаётганлиги, бундан ташқари гул тувакларида 51 туб гиёҳванд ўсимликларини етиштириб парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Тадбир давомида аниқланган гиёҳвандлик воситалари ва ўсимликлар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва Г.О., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар