Ижтимоий тармоқларда тарқалган кўчадаги ниқобли одамлар ва “Диққат, коронавирус!” лавҳали “Тез тиббий ёрдам” автомашинаси фотосуратлари ҳамда Қашқадарёда коронавирус тарқалганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
2020 йил 29 февраль куни Косон тумани тиббиёт бирлашмаси, вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида тактик ўқув машғулоти ўтказилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлар мана шу машғулотлар вақтида олинган.
Фуқаролардан асосланмаган, мутасадди ташкилотлар томонидан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликларини сўраймиз.






