Жорий йилнинг 2 ойи давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан пойтахтнинг марказий кўчаларига 5 дона энг охирги замонавий кўринишдаги светофор қурилмалари ўрнатилди, 521 дона ёруғлик қайтарувчи янги йўл белгилари ўрнатилди,552 дона эски турдаги йўл белгилари янги турдаги ёруғлик қайтарувчи йўл белгиларига алмаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек 189 дона яроқсиз аҳволга келган йўл белгилари қайта тикланди, тегишли ҳокимлик ва йўл идораларига 6 дона тақдимномалар киритилди, 18935,7 квадрат метр йўлларга ётиқ йўл чизиқлари чизилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.






