АсосийJamiyat

Андижонда “8 март таклифномаси” мактаб директорларига 100 минг сўмдан пулланаётгани айтилди. ХТБ буни рад этмоқда

'Андижонда “8 март таклифномаси” мактаб директорларига 100 минг сўмдан пулланаётгани айтилди. ХТБ буни рад этмоқда'ning rasmi

 Жорий йилнинг 4 март куни ижтимоий тармоқларда “Халқ таълими бўлими 8 март байрами таклифномасини 100 минг сўмдан пулламоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билидирди.

Унга кўра, Хўжаобод туманидаги умумтаълим мактабларининг аёл директорлари, 2020 йил 5 март куни Андижон вилояти телерадикомпанияси томонидан ташкил этилаётган “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан Андижон шаҳридаги “Олтин водий” тўйхонасида ёзиладиган байрам дастурхонига ихтиёрий равишда таклифномалар олган.

Шунингдек мактаб директорлари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, таклифномани сотиб олиш учун хеч қандай мажбурлаш ҳолатлари кузатилмаганлиги аниқланди, дейилади вилоят халқ таълими бошқармаси Аъборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар