АсосийDunyo

Россия эпидемия вақтида керак бўладиган тиббий маҳсулотларни четга олиб чиқишни тақиқлади

'Россия эпидемия вақтида керак бўладиган тиббий маҳсулотларни четга олиб чиқишни тақиқлади'ning rasmi

Россия ҳукумати мамлакатдан эпидемия вақтида керак бўладиган тиббиёт ниқоблари, халат, резина қўлқоп, вабога қарши либос ва бошқа тиббиёт маҳсулотларининг олиб чиқилишини тақиқлади. Фармойиш 4 март куни эрталаб эълон қилинди, дея ёзди ЎзА

Тақиқ 2020 йил 1 июнга қадар амал қилади. Ҳужжатда таъкидланишича, бу чоралар коронавирус тарқалаётган бир вақтда тақчилликнинг олдини олиш мақсадида кўрилмоқда. Тақиқлар фақат саноат партияларига тааллуқли бўлиб, рўйхатдаги бир марталик воситалар шахсий мақсадлар учун олиб чиқилиши мумкин.

4 март эрталабки ҳолатга кўра коронавируснинг COVID-19 турига қарийб 93 минг киши чалинган. 3 минг 201 киши вафот этди. Инфекциянинг асосий ўчоғи сифатида Хитой, Жанубий Корея, Эрон ва Италия бўлиб қолмоқда. Вирус 76 та мамлакатда қайд қилинди.

Москвада расмийлар куни кеча вирус гумонида бўлган одамлар учун алоҳида шифохона ажратди – шифохона Кремлдан 30 километр узоқликдаги Коммунарка туманида жойлашган. Маълумотларга кўра, ҳозир шаҳарда коронавирусга чалинган бир киши бор, яна уч киши Қозондаги госпиталда карантинга олинган.

 

    Бошқа янгиликлар