Яшнобод тумани Паркент ва Маҳтумқули кўчалари кесишмасидаги уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 март куни соат 23:00 дан 13 мартга қадар Яшнобод туманидаги Маҳтумқули кўчасининг Паркент, Мирзо Улуғбек ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди.
Шу муноссабат билан мазкур ҳудуддан ўтувчи 44,95,110,119,129,152-автобус йўналашларида қатновчи автобуслар ўз ҳаракатини 13 мартга қадар Паракент, Темур Малик, Дўрмон йўли, Ғазалкент, Олтинтепа ва яна Паркент кўчалари орқали давом эттиради.
18,23,30- автобус йўналишлари эса Паркент, Қорасув, Алимкент, Элбек, Паҳлавон Маҳмуд, Маҳтумқули кўчалари орқали қатнайди. Мазкур йўналишлардаги автобуслар ҳаракати вазиятга қараб яна ўзгартирилиши мумкин.






