3 март соат 23:00 дан 13 мартга қадар Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасининг Паркент ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилади.
Мазкур чеклов Яшнобод тумани Паркент ва Махтумқули кўчалари кесишмасидаги уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юришлари мумкин бўлади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.






