АсосийJinoyat

Сирдарёда фуқаро томонидан қайчи билан оғир тан жароҳати етказилди

'Сирдарёда фуқаро томонидан қайчи билан оғир тан жароҳати етказилди'ning rasmi

22 февраль куни тахминан соат 21:00 ларда 30 ёшли Б.К. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри Алишер Навоий кўчасида ўзаро жанжал оқибатида 42 ёшли А.Т.ни қорин қисмига темир қайчи билан уриб тан жароҳати етказган.

Натижада А.Т. шифохонага ётқизилган. Судга оид экспертизанинг 28 февралдаги хулосасига кўра, А.Т. оғир тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва Б.К. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар