АсосийJamiyat

“Сиздақаларга ватанни қолган куни қурисин...” Депутат Кушербаев Миришкор тумани ҳокимини кескин танқид қилди

'“Сиздақаларга ватанни қолган куни қурисин...” Депутат Кушербаев Миришкор тумани ҳокимини кескин танқид қилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, кеча, 2 март куни Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла раисларини сўккани ва ургани ҳақидаги аудио тарқалди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бу овоз ҳақиқатдан ҳам Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабовнинг овози эканлигини тасдиқлади

Шунингдек, Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича текширувлар бошланганини маълум қилди.

Шундан сўнг, сўконғич ҳоким ҳолатни изоҳлаб, маҳалла раисларини урганини рад этди. 

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган мазкур воқеага блогер Хушнуд Худойбердиев ҳам ўз муносабатини билдирди. Шунингдек, ҳаддидан ошган ҳоким депутат Расул Кушербаев томонидан ҳам  кескин танқид қилинди:

“Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ким бўлишидан қатъий назар раҳбарликка номуносиб, уқувсиз, билимсиз, тубан инсон эканлигини намоён этибди.

Бу инсон ўзининг бугунги Ўзбекистон келажагини қуриб бўлмайдиган ва Президент обрўсини тўкадиган калтафаҳм, пасткаш шахс эканлигини намоён қилди.

Ўртоқ ушбу "инсон" га айтар гапимиз: тинчгина ўринни бўшатиб, ҳеч ким эшитмайдиган дала-даштда истаганча бақириб юравериши. Агар ўсимлик ва дов-дарахтлар гапини эшитса шунда ҳам. Хуллас борееее... Сиздақаларга ватанни қолган куни қурисин...” — нафратини изоҳлаган депутат.

    Бошқа янгиликлар