АсосийJinoyat

Қаровсиз қолдирилган юк автомашинадан 700 литр ёқилғи ўғирлаганлар қўлга олинди

'Қаровсиз қолдирилган юк автомашинадан 700 литр ёқилғи ўғирлаганлар қўлга олинди'ning rasmi

2020 йилнинг 14 февраль куни тунда, номаълум шахслар, “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Чиноз тумани Бирлик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 862 километрида қаровсиз қолдирилган машинадан бензин ўғирлашди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича бу машина Украина фуқароси 46 ёшли А.К.нинг бошқарувидаги “DAF” русумли юк машинаси бўлган. Унинг қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, ўғрилар ёқилғи бакидан 700 литр дизель ёқилғисини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 29 ёшли А.З., 33 ёшли А.Х., 30 ёшли Б.Ю. ва 34 ёшли И.А.лар содир этганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўғирлик содир қилган шахсларга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бошқа янгиликлар