АсосийJamiyat

Андижонда бир нечта кадастрчилар ишдан олинди

'Андижонда бир нечта кадастрчилар ишдан олинди'ning rasmi

Бир неча кун олдин Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев Қашқадарё вилоятида ўтказган йиғилишида 10 нафар раҳбар ва ходимларни эгаллаб турган вазифасидан озод этгани тўғрисида хабар берганди...

Қўмита раиси Андижон вилояти  ер ресурслари ва давлат кадастри раҳбар ҳамда ходимлари иштирокидаги йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда darakchi.uz сайтига Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита раисининг матбуот котиби-ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Неъмат Атамуратов хабар қилди.

Унда ўз вазифаларига совуққонлик билан қараб соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминламаганликлари ва туманда етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги учун Улуғнор, Жалақудуқ ва Шахрихон раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

 

Шунингдек ер майдонларидан фойдаланишни назорат қилиш ишлари ва хатловлар якуни бўйича туманда етарли даражада иш ташкил этмаганлиги учун Избоскан, Қўрғонтепа туманлари ҳамда Андижон шаҳар филиал раҳбарларига интизомий жазо берилди.

 

Йиғилишда қўмита раиси бўш турган ер майдонларини “Аукцион” савдоларига қўйиш Андижон вилоятида «қониқарсиз» холатда эканлиги, вилоятда 6500 гектар атрофида бўш турган ер майдонлари мавжудлигига қарамасдан ноқонуний равишда уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қурилиши асосан экин ерларда амалга оширилаётганлиги жиддий танқид қилди.

Энг оғриқли масала коррупция хусусида тўхталиб Коррупцияга қарши курашиш бўйича «Андижон усули»ни ташкил этиш ва Республикада намуна бўлишга чақирилди.

    Бошқа янгиликлар