АсосийJamiyat

Патруль-пост хизматида мавжуд бўш лавозимлар учун танлов эълон қилинди

'Патруль-пост хизматида мавжуд бўш лавозимлар учун танлов эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида
Патруль-пост хизмати йўналишида мавжуд бўлган бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Танлов, жорий йилнинг 10 март кунига қадар соат 09:00дан 17:00гача Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси биносидаги “Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш маркази”да бўлиб ўтади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий маълумотга эга ёки Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган Тошкент шаҳрида яшовчи эркак (ўғил бола) фуқаролар бўлишлари керак;

- ёш тоифаси – 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам);

- бўй билан боғлиқ талаблар: 175 см. дан паст бўлмаган;

Изоҳ: Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий йиғинни ўтаган бўлиши шарт.

Батафсил маълумот учун Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармасига мурожаат қилиш мумкин. 

    Бошқа янгиликлар