Гонконгда уй ҳайвонларига ҳам COVID-19 коронавируси юқмоқда. Хусусан бир беморнинг кучугида ҳам вирус мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Известия Нью-Йорк пост манбасига таяниб хабар берди.
Ҳозир мутахассислар вирусни қандай юққанлигини аниқлашмоқда. Агар касаллик итга эгасидан ўтган бўлса, бу янги коронавируснинг одамдан уй ҳайвонига юқиши бўйича биринчи ҳолати ҳисобланади.
Қайд этилишича, эгасида вирус аниқланиб касалхонага ётқизилганидан сўнг унинг ити ҳам текшириб кўрилган. Унда ҳеч қандай аломатлар бўлмаса-да тест натижаси ижобий чиққан. Кейин у ҳайвонлар учун махсус ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.
Гонконгда янги коронавирус юқтириш бўйича бугунгача 100 дан ошиқ ҳолат тасдиқланган.






