Пискентда вафот этган фуқароларнинг номидан пенсия маблағларини ўзлаштириш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пискент туман бўлими бош инспектори Ш.М. АТБ “Халқ банки” Пискент туман филиали сайёр касса кассири У.Х. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, ҳар ойда пенсия пуллари тарқатиш учун тузиладиган тўлов қайдномаларига вафот этганлиги киритилган фуқароларнинг пенсия пулларини давлат фойдасига қайтармасдан, тўлов қайдномаларига вафот этган 142 нафар фуқароларнинг номидан ўзлари имзо қўйишиб, 85,8 млн. сўм пенсия пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.М., У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






