АсосийJamiyat

Наманганда 4 соатда 84та автомобиль жарима майдонига олиб кирилди

'Наманганда 4 соатда 84та автомобиль жарима майдонига олиб кирилди'ning rasmi

Шу йил 25 февраль куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўпол қоидабузарликларни аниқлаш мақсадида рейд тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ходимлардан иборат 20 та гуруҳлар томонидан Наманган шаҳрида, Наманган, Чуст ва Поп туманларида тунги соат 20:00 дан 24:00 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этилган тадбирда жами 84 та қоидабузарликлар аниқланди. 

Жумладан, Поп туманида Матиз ҳамда Кобалт русумли транспорт воситаларини меъёрий ҳужжатларсиз маст ҳолда бошқариб келаётган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомашина вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

Худди шундай салбий вазиятлар Мингбулоқ, Тўрқўрғон, Норин, Учқўрғон ва Наманган туманларида ҳам кузатилиб қоидабузарларга қонуний жазо қўлланилди. 

Чуст туманида ўтказилган рейд давомида давлат рақам белгисиз ва меъёрий хужжатларсиз транспорт воситасини бошқариб келаётган икки нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий бённома расмийлаштирилиб, автомобиллар вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилди. 

Худди шу туманда рухсатсиз қорайтирилган ойнали транспорт воситаларини бошқариб келаётган яна икки нафар шахсга ҳам қонуний чора кўрилди. 

Наманган шаҳрида меёрий хужжтларсиз ҳаракатланиб йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб келаётган 4 нафар фуқаронинг автомашиналари ҳам жарима майдонига олиб кирилди. 

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ўтказиб борилаётган бу каби рейд тадбирлари ҳайдовчилардан жарима ундириш уларга иқтисодий зарар етказиш эмас аксинча қоидабузарликлар орқали содир бўлиши мумкин бўлган ЙТХларни олдини олишдир. 

 

    Бошқа янгиликлар