АсосийJamiyat

Мактабда сув тошганлиги ҳақидаги видеолавҳага Қўрғонтепа туман ҳокимлиги раддия билдирди

'Мактабда сув тошганлиги ҳақидаги видеолавҳага Қўрғонтепа туман ҳокимлиги раддия билдирди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 февраль куни ижтимоий тармоқлар орқали “Бу сузиш ҳавзаси эмас, баскетбол майдони!” номли мавзусида видео ва мақола чоп этилган эди. Ҳавола этилган видеолавҳа Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида сув тошганлиги хақида бўлиб, туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати бу хабарга қуйидагича раддия билдирди:

"Видеолавха тақдим этилганидан сўнг Матбуот хизмати ва туман ҳокимининг Қурилиш ишлари бўйича ўринбосари иштирокидаги гуруҳ дарҳол ушбу мактабга ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни ўргандилар.
Маълум бўлишича ушбу видеолавҳа ўтган 2019-йилнинг куз ойларидаги кучли жала содир бўлганидан сўнг тасвирга олинган. Ушбу ҳолат тўлалигича табиий ходиса оқибати бўлиб, бирор сув қувури ҳам тешилмаган, бирор ариқ ёки бошқа жойдан сув оқиб келмаган.
Видеолавҳадаги сув эса зўа вақтда 1-2 соат ичида оқава йўл (пайноб) орқали бартараф бўлган.

Бундан ташқари, ушбу мактабнинг спорт мажмуасини таъмирлаш, ушбу ҳудуддаги яна бир мактабдаги шароитларни яхшилаш юзасидан, видеолавҳа тақдим этилишидан 3 кун олдин туман ҳокимининг Қурилиш ишлари бўйича ўринбосари томонидан йиғилиш ўтказилган. Ушбу мактабларда белгиланган тартиб бўйича таъмирлаш ишларини олиб бориш учун, сметалар ва бошқа керакли ишлар режалаштирилган ва ҳозирги пайтда бу ишлар бошланиш арафасида".

Раддияда айтилишича, видео муаллифининг келтирган ноўрин изоҳлари тўлалигича асоссиз бўлиб чиқди.

Бошқа янгиликлар