АсосийJamiyat

Андижонда 45 млн. сўмга “Тропикамид” дорисини сотаётган тиббиёт институти талабалари қўлга олинди

'Андижонда 45 млн. сўмга “Тропикамид” дорисини сотаётган тиббиёт институти талабалари қўлга олинди'ning rasmi

Андижон давлат тиббиёт институти уч нафар талабалари бошқа шахс билан тил бириктириб, харидорга жами 1 000 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дорисини 45 млн. сўмга сотаётган вақтларида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

Худди шундай, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тадбирда, фуқаролар К.М. ва М.А.лар харидорга жами 2 625 дона “Тропикамид” дорисини 105 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланиб, улардан жами 8 000 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар