Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг ўзгариши, айрим ҳудудларда қор, айримларида эса ёмғир ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ҳайдовчиларни огоҳликка чақирди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса довон йўлларида ҳаракатланишда об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўради.






