АсосийJamiyat

Наманганда юриб кетаётган “Нексия” ёниб кетди

'Наманганда юриб кетаётган “Нексия” ёниб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 14:00 ларда Наманган вилояти Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Тўрақўрғон туманида яшовчи Ғ.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган. Транспорт воситасига ва ҳайдовчига тегишли бўлган ҳужжатлар ҳамда автомашинанинг кўплаб қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиши сабаби ва омиллари ўрганилиб чиқилмоқда.  

Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасини техник созлигини ўз вақтида назорат қилишингизни сўраб қоламиз. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг, дея огоҳлантирилмоқда расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар