АсосийJamiyat

Бир ўрин учун икки кишига буйруқ чиқарган мактаб директорининг иши прокуратурага оширилди

'Бир ўрин учун икки кишига буйруқ чиқарган мактаб директорининг иши прокуратурага оширилди'ning rasmi

Шўрчи туман “Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи Поянова Жамиланинг Сурхондарё вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоғига мурожаат йўллаган. 

 Ҳокимга йўлланган мурожаат туман халқ таълими бўлими  мутахассислати томонидан ўрганилган. Унга кўра, 52-мактаб дериктори ҳақиқатдан ҳам мактабнинг кутубхоначиси вазифасига 2016 йил  1 мартдаги 246-сонли буйруқ асосида Мирзаева Мохира тайинланган. 

2016 йил  7 декабрдаги мактаб директорининг № 271-сонли буйруғига асосан Мирзаева Мохира туғриқ таътилига чиққанлиги сабабли ўрнига Поянова Жамила 2016 йил 7 декабрдаги  № 272-сонли буйруғига асосан мактабнинг асосий кутубхоначиси вазифасига тайинланган.

2019 йил 31 январдаги 52-мактаб директорининг № 109-сонли буйруғига асосан Поянова Жамила туғриқ таътилига чиқарилгандан сўнг жойига яна Мирзаева Мохира мактаб директорининг 2019 йил 1 февралдаги № 110-сонли  асосий буйруқ билан мактаб кутубхоначиси вазифасига тайинланган.

52-сонли умумтаълим мактаби директорининг чиқарилган буйруқларидан хулоса қилинганда, 1 (штат) бирлигидаги кутубхоначи вазифасига 2 нафар фуқоро Поянова Жамила ва Мирзаева Мохираларга асосий бажарувчи буйруқлар чиқарилганлиги маълум бўлди.

Халқ таълими бўлими томонидан ушбу буйруқлар ўрганиб чиқиш учун Шўрчи туман прокуратурасига тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар