АсосийJamiyat

Татаристон президенти Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев билан учрашди

'Татаристон президенти Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев билан учрашди'ning rasmi

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги делегацияси аъзолари Татаристон Республикасида бўлиб турибди.

Мазкур сафарнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи жараёнида вилоятнинг юксак туристик салоҳиятини эътиборга олиб, вилоятни “Туристик чорраҳага айлантириш” ҳақидаги топшириқларига мувофиқ вилоятининг туризм имкониятларини кенг тарғиб қилиш, қолаверса, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда салоҳиятли фирма, компаниялар билан музокаралар ўтказиш ва ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига қаратилган.

Хусусан, Қозон Кремлида бўлиб ўтган учрашувда Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевни қабул қилди.

Мазкур учрашув мобайнида томонлар Татаристон ва Бухоро вилояти корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, товар ва хизматларни ўзаро етказиб беришни кенгайтириш ҳамда гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. 

Бухоро вилояти делегациясининг Татаристон Республикасига амалга оширган хизмат сафари давомида ўтказилган музокаралар ва эришилган келишувларни амалга оширилиши юзасидан “Йўл харита” тасдиқланиб, топшириқлар ижроси масъуллар томонидан назоратга олинди.
 

    Бошқа янгиликлар