АсосийJamiyat

Андижонда портлаган автомашина бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

'Андижонда портлаган автомашина бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 09:45 ларда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган “Холис тафаккур” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчасида “Шукурулло водий транс” МЧЖга тегишли бўлган “Нексия” русумли транспорт воситаси газ баллонида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳалокатга  автомашинага металло композитли (скоч) газ баллонининг композит қисми шилиб олиниб, ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги сабаб бўлганлиги маълум бўлди.

Қўшимча тавсилотларга кўра,  32 ёшли Ш.О.,нинг бошқарувидаги “Nexia”  автомашинасида портлаш юз берган.

Портлаш натижасида шаҳобча ишчиси А.К. жароҳатланган бўлиб унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган. Шунингдек, портлашда 6 та автомашина турли даражада шикастланган.

Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуяётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ балонда портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, қолаверса унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар