Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 14:00 ларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидаМ.А. “Спарк” русумли транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.
"Спарк" қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “MAN” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, натижасида “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. ва унинг вояга етмаган фарзанди тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.






