АсосийJamiyat

Жиззахда маст пиёдани “Нексия” уриб юборди

'Жиззахда маст пиёдани “Нексия” уриб юборди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 02:00 ларда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1013 км.да Жиззах шаҳрида яшовчи У.У. йўлнинг белгиланмаган жойидан маст ҳолатда кесиб ўтаётган вақтда, “Тошкент-Жиззах” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли транспорт воситаси уриб юборган. 

Оқибатда маст пиёда тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати пиёдалардан “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳолда белгиланмаган жойларни нотўғри кесиб ўтиб ҳаётни хавф остида қолдирмасликни сўрайди.

    Бошқа янгиликлар