АсосийJinoyat

Навоийда бир вақтнинг ўзида икки ўғирлик аниқланди

'Навоийда бир вақтнинг ўзида икки ўғирлик аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ,,Обод қишлоқ, хавфсиз маҳалла” деб илгари сурилаётган атама бугунги кунда ўз исботини топмоқда.  22 феврал куни эрталабки соат 08:15 да Навоий вилояти Хатирчи тумани ИИБ навбатчилик қисмига Хатирчи туманида жойлашган Хўжақўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.И яшаш хонадонидан қиймати 2.000.000 сўмлик сув чиқариш агрегати (насос) ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида тезкор чақирув хабари келиб тушди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бир гуруҳ ИИБ ходимлари, ҳудуд профилактика инспектори ва унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари томонидан тезкор профилактик тадбирлар ўтказилиб, тадбир давомида профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Ш.Ражабов томонидан ушбу жиноятни қилган шахслар аниқланиб, жиноят иши очилди. 

Жиноятни содир этган 1998 йилда туғилган Д.К ва 2004 йилда туғилган вояга етмаган Р.Ф лар томонидан содир этилганлиги аниқланган. Шунингдек, тергов суриштирувлар натижасида шу йилнинг 16 феврал куни Хатирчи тумани Хўжақўрғон МФЙда яшовчи фуқаролар Ф.Д, С.Р, Д.К ҳамда вояга етмаган Р.Ф томонидан жиноий тил бириктирилиб шу тумандаги Миёнқол МФЙда яшовчи Ф.Ортиқовни хонадонидан жами 950.000 сўмлик фосфорли ўғитни ўғирлаб чиқиб сотмоқчи бўлиб юрган вақтида 23 февраль куни далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Тергов суриштирув ишлари давомида аниқланишича ушбу фуқаролар томонидан тил бириктириб жиноий шерикчилик тузган ҳолда ҳамқишлоғи Б.Шомуродов хонадонидан қўйларини ва шу махалла ҳудудида жойлашган Бердимуродов Ризоқул фермер хўжалиги дала шийпонида жойлашган омборхонасидан ғалла ўғирлашни режалаштираётганлиги аниқланиб 2 та жиноятни олди барвақт олинди.

Ушбу жиноятни очишда ва аниқлашда профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Ш.Ражабов фаол иштирок этиб ҳамкасблари орасида ўрнак бўлиб, ўз бурчини сидқи дилдан адо этди. Шуни мамнуният билан айтамизки, профилактика инспектори ёрдамчилари лавозими ташкил қилинганига бир йил тўлмасдан бу ўз самарасини беришни бошлади.

    Бошқа янгиликлар