АсосийJamiyat

Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори ушланди

'Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори Б.А., фуқаро Ж.К.дан уни ушбу марказга ишга қабул қилиш эвазига пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар