Хитой Халқ Республикасида коронавирус «COVID-19» инфекцияси билан касалланганлар сони 77 262 нафарни ташкил қилди, кунлик ўсиш 416 нафарни (0.5%) ташкил этмоқда.
Дунё бўйича бу кўрсаткич 79 363 нафарга етди. Касалланганларнинг 11 633 нафари оғир аҳволда бўлиб, 2 595 нафари ушбу касалликдан вафот этган.
Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 28 давлатида 2 101 нафар фуқарода қайд этилган.






