Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими, прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.
Аниқланишича, Хўжайли тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг уй-жой мутахассиси Ж.Е. фуқаро К.Р.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ноқонуний қурилган уйига ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 4 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Е.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






