АсосийJinoyat

Хўжаобод туман тиббиёт бирлашма мансабдори 28 млн.дан зиёд маблағни ўзлаштирди

'Хўжаобод туман тиббиёт бирлашма мансабдори 28  млн.дан зиёд маблағни ўзлаштирди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда. 

Аниқланишича, бирлашманинг пуллик хизмат бўлими мансабдор ва моддий жавобгар шахслари 2018-2019 йиллар давомида пуллик хизмат бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаат қилган 4905 нафар фуқаролар томонидан тўланган пул маблағларини бўлим ғазнасига кирим қилмаган. Мансабдор жами 281,9 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар