АсосийJamiyat

Яна бир хусусий бандлик агентлиги раҳбари фирибгар бўлиб чиқди

'Яна бир хусусий бандлик агентлиги раҳбари фирибгар бўлиб чиқди'ning rasmi

Хусусий бандлик агентлигидаги фирибгарликлар фош этилди, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.J.O. xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқалар 2019 йил давомида фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилгани маълум бўлди. У Дания ва Швейцария давлатларига ишга юбориш важи билан 61 нафар фуқаронинг ҳар биридан 45 млн. сўмдан жами 2,6 млрд. сўмни жамиятнинг банк ҳисоб рақамига ўтказдириб, уларни ишга юбормасдан, фуқароларнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, жамиятга алоқадор шахслар 2019 йилнинг июль ойида Корея Республикасига ишга юбориш важи билан 4 нафар фуқароларнинг 
16 500 АҚШ доллари ҳамда 125 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “I.J.O. xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар