АсосийJamiyat

Россияда яна икки ўзбек ўлими: бири қурилишдан тушиб кетди, иккинчиси эса ёнғинда қолган

'Россияда яна икки ўзбек ўлими: бири қурилишдан тушиб кетди, иккинчиси эса ёнғинда қолган'ning rasmi

 2020-йилнинг 18-февраль куни Краснодар шаҳридаги қурилиш обектларидан бирида Ўзбекистон фуқароси М.A. баландликдан йиқилиб тушиб вафот этди. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.

Шунингдек, 19-февраль куни Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси Ш.Ж. ҳам ҳалок бўлган.

Мазкур фожиали вазиятлар Бош консулхона томонидан назоратга олинган. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи ва Жанубий федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ростов-Дон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57

    Бошқа янгиликлар