Халқимизга давлат хизматлари соҳасини янада ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бунинг ёрқин мисоли тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 31-январ куни қабул қилинган “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5930-сонли Фармонини айтиб ўтиш жоиз.
Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.
Шунингдек, Фармонга кўра шаҳарлар ва қишлоқларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда давлат хизматлари марказлари филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади.
Филиалларнинг асосий вазифалари этиб жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли, атаб ўтилганда мобил (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш;
фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг дастлабки кўникмалари бўйича маслаҳатлар бериш;
тегишли ҳудуд аҳолисини кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориш вазифалари белгиланди.
2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.
Хусусан:
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомникни, шунингдек, зоологик коллекцияларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно;
Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш;
Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш, СТИР бериш;
Якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини тўхтатиб туриш.
Бу каби ҳаракатлар натижасида ва амалга оширилаётган ислоҳотлар, тажриба ва ўрганилган амалиётлар халқимизга тез ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишда ўз натижасини бериши шубҳасиз.
22.02.2020 05:18
Маҳаллаларда Давлат хизматлари марказларининг филиаллари ташкил этилади






