АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари учун батафсил об-ҳаво маълумотлари билан танишинг

'Дам олиш кунлари учун батафсил об-ҳаво маълумотлари билан танишинг'ning rasmi

Ўзбекситон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича:

Бугун республика ҳудудига Каспий денгизидан Туркманистон орқали ҳаракатланаётган “Жанубий Каспий сиклони” кирмоқда, натижада Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилмоқда. Кун давомида Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида ёмғир кечга бориб ёғиши кутилмоқда. Қолган жойларда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Ҳарорат 12-17 даража атрофида бўлиб, шу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5 даражага юқоридир.

Шанба куни мамлакатимизнинг марказий қисмидагина (Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича) ёмғир ёғади. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ бўлади, кундузи 8-13 даражагача пасаяди ва меёрга яқинлашади.

Бугун ва эртага республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон томондан яна илиқ ва нам ҳаво оқими киради. Республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат яна кўтарилиб, 12-17 даража илиқни ташкил қилади.

    Бошқа янгиликлар