АсосийJamiyat

Андижондаги қўшма корхона электр тармоғига ноқонуний улангани аниқланди

'Андижондаги қўшма корхона электр тармоғига ноқонуний улангани аниқланди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори талабларига мувофиқ рейд тадбирларини ўтказмоқда.

Булоқбоши туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирларининг бирида туманнинг “Нефтчилар” маҳалла ўрамида жойлашган қўшма корхонада умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

МИБнинг маълум қилишича, ноқонуний уланиш натижасида таъминотчи корхона манфаатларига 38 млн 728 минг 800 сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида Жиноят кодекси 185-2-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. Бироқ, қўшма корхона раҳбари томонидан бир ой муддат ичида етказилган 38 млн 728 минг 800 сўм зарар пуллари тўлиқ тўланди. Шу сабабли, қўшма корхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликдан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар