АсосийJamiyat

“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ метро қурилишида вафот этган ходимига 281 миллион сўмлик нафақа белгилади

'“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ метро қурилишида вафот этган ходимига 281 миллион сўмлик нафақа белгилади'ning rasmi

Юнусобод метро линияси қурилишидаги фожеа оқибатида ҳалок бўлган “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ходими Зариф Каримовга оиланинг асосий боқувчиси бўлгани сабабли 281 млн 671 минг сўмлик бир марталик нафақа белгилади. 

Тўловлар иш берувчи ва суғурта компанияси томонидан марҳумнинг турмуш ўртоғига 12 февраль куни ўтказиб берилган. Бундан ташқари, марҳумнинг дафн маросими харажатлари учун 8 млн сўм ажратилган. Марҳумнинг қарамоғида бўлган беш нафар оила аъзосининг ҳар бирига 650 минг сўм миқдорида нафақа ҳар ой тўлаб борилиши бошланган.

"Махсус комиссия қарори билан яна 5 нафар ҳалок бўлганлар оилаларига ҳам бир марталик нафақа пуллари, шунингдек, меҳнатга лаёқатли бўлмаган оила аъзолари учун ойлик компенсация тўловларини белгилаган. Уларга тўловларни меҳнат шартномасини тузган фирма амалга оширади",— дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар