АсосийJamiyat

“Human”дан жабрланганларнинг 872 нафари ўз пулларини олди

'“Human”дан жабрланганларнинг 872 нафари ўз пулларини олди'ning rasmi

Хабарингиз бор, 17 февраль куни «Human» хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр чеккан 50дан ортиқ киши Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ёнида тўпланган эди. Бош вазир Абдулла Арипов улар билан учрашиб, жабрдийдаларга пуллар давлат бюджетидан 3 кунда қайтарилиши бошланишини маълум қилган эди. Шундан сўнг,  “Human” хусусий бандлик агентлиги томонидан амалга оширилган жиноий ҳаракатлар натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида мамлакатимиз ҳудудларида МИБ, “Ипотекабанк” ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, уларга маблағларини қайтариб бериш бошланган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот котибининг маълум қилишича, 20 февраль соат 18:00 ҳолатига кўра, жабрланувчи деб эътироф этилган ва моддий зарар ундирилиши белгиланган фуқароларнинг 872 нафарига 16,5 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлаб берилди. Улардан 845 нафари пластик карта кўринишида, 27 нафари эса нақд пул шаклида олган.

Хусусий бандлик агентлигидан жабрланганларга пул маблағларини тўлаб бериш жараёни давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар