АсосийJamiyat

Лицензия асосида мустақил ҳамширалик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериши мумкинми?

'Лицензия асосида мустақил ҳамширалик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериши мумкинми?'ning rasmi

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Лицензия асосида мустақил ҳамширалик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш таклиф этиляпти.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳамширалик ҳамда фелдьшерлик таълим йўналишини тугатган ўрта ва олий маълумотли ишсиз уй бекалари кўпчиликни ташкил қилади. Қўшимча иш билан банд бўлиш учун уларга ҳамширалик фаолияти учун лицензия беришни таклиф қиламан. Бу турдаги ҳамшираларга шифокорнинг ёзма рецепти ва кўрсатмаси асосида хизмат кўрсатишига рухсат бериш керак. Оғир аҳволдаги беморларга фақат тиббиёт масканида, шифокор назорати билан тиббий ёрдам берилади. Аммо битта оддий ёки осма укол қўйиш, енгил муолажалар учун ҳамшираликка лицензия билан рухсат бериш керак.

 

Агарда ўрта ва олий маълумотли ўқиган ҳамшира уй бекаларига ҳамширалик фаолияти учун лицензия берилса, иш ўринлари кўпаяди ва фуқаролар рецепт асосида муолажа олиш учун шифохоналарда узоқ навбатларда турмаган бўлишар эди.

    Бошқа янгиликлар