ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – “Халқаро она тили куни” деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда кенг нишонланиб келинмоқда.
Халқаро тиллар — турли давлатлар халқларининг алоқа воситаси бўлиб хизмат қиладиган тиллар. Табиий тилларга ва сунъий тилларга бўлинади.
ЮНЕСКО вакилларининг сўзларига кўра, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тиллар сони 8 мингтагача етган бўлса, ҳозирги кунда сайёрамизда 6 мингдан зиёд тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида. Бу асосан цивилизация туфайли маданиятидан айрилаётган кам сонли миллатлар тилларидир. Бу тилларда сўзловчи аҳолининг айримлари ёзувга эга бўлса, айримлари бундан ҳам бебаҳра.
Маълумки, тиллар инсониятнинг моддий ва маънавий меросини асрашнинг энг кучли воситаси ҳисобланади. ЮНЕСКОнинг маълумотларига кўра, дунёда мавжуд бўлган қарийб 6 мингта тилнинг ярми батамом йўқ бўлиб кетиш хавфи бор.






