АсосийJinoyat

Университет доценти 4 000 АҚШ доллар пора билан қўлга олинди

'Университет доценти 4 000 АҚШ доллар пора билан қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир  ўтказди.

Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Андижон давлат университети доценти Л.Р., фуқаролар М.М. ва Ф.А.ларнинг ишончига кириб, уларни алдаб Қирғизистон Республикасидаги университетда ўқиётганлиги ҳақида сохта маълумотномаларни тайёрлаган. Андижон давлат университетининг Спорт ва Чизмачилик факультетларига ўқишни кўчириб ўтказиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Л.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар