Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” (ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келмоқда. Ушбу носозликни қисқа фурсатларда бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини ва мазкур носозлик бартараф этилгач электр энергияси таъминоти яхшиланишини маълум қиламиз.






