АсосийJamiyat

Давлат ташкилоти ходимлари учун лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўргатувчи ўқув курслари очилди

'Давлат ташкилоти ходимлари учун лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўргатувчи ўқув курслари очилди'ning rasmi

Aлишер Навоий номидаги Tошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги "Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш" маркази ўз фаолиятини бошлади.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21 октябрда имзолаган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Mарказ 144 соатлик ўқув дастури асосида тингловчиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, ўзбек адабий тили меъёрлари ҳамда давлат тилида иш юритиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиради. 

Tингловчилар ишдан ажралмаган ҳолда малака оширганликлари сабабли бошқарув идораларидаги ҳужжат намуналаридан машғулотларга олиб келишади ва реал вазиятлар орқали ўқитувчи раҳбарлигида камчиликлар бартараф этилади.

Курсиккихилйўналишдаташкилқилинди: 

* Давлат ташкилотлари ходимлари учун;

* Кенг аҳоли қатлами учун. 

Давлат ташкилоти ходимлари учун ташкил этиладиган ўқув курси “Ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш”, аҳоли учун ташкил этиладиган ўқув курси “Ўзбек адабий тилининг ёзма нутқ меъёрлари” деб номланди.

Mарказда ўқув машғулотлари давлат ташкилотлари ходимлари тўлов-шартнома асосида, аҳоли учун бепул ташкил қилинди

    Бошқа янгиликлар