Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган Тошкент Шимолий вокзали ҳудудида “Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда тегишли хизматларнинг ҳамкорлигидаги ҳаракатлар” мавзусида махсус-тактик амалий машғулот бўлиб ўтди.
Машғулот 2020 йилнинг 19 февраль куни Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология агентлиги ҳамда тегишли ташкилот ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Машғулотда барча тегишли ташкилотлар томонидан ўзларининг ушбу турдаги вируснинг тарқалишини олдини олишга қаратилган тезкор чора-тадбирлари ишлаб чиқилганлигини ҳамда амалий харакатларини кўрсатиб беришди.
Иштирокчилар тадбир давомида ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олдилар.






