2020 йилнинг 18 февраль куни соат 18:34 да №62-сонли Тошкент - Андижон йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди техник сабабга кўра, Ақча - Аблиқ перегонида тўхтади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар берди.
Кўрилган чора тадбирлар натижасида соат 19:55 дан бошлаб мазкур поезд йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттирмоқда.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти ноқулайлик учун барча поезд йўловчилардан узр сўради.






