АсосийJamiyat

Андижонда харидорнинг сотувчини ҳақорат қилиши оғир оқибат билан якун топди

'Андижонда харидорнинг сотувчини ҳақорат қилиши оғир оқибат билан якун топди'ning rasmi

2020 йил 05 февраль куни тахминан соат 20:30 ларда Олтинкўл туманида 36 ёшли Д.П.нинг дўконига харидор сифатида Х.Т. маст ҳолатда киради. Кайф устида 29 ёшли Х.Т. сотувчини ҳақорат қилиб, шахсиятига теккан ва сотувчи харидорни бир мушт билан уриб, тан жароҳати етказган.

Фуқаро Х.Т., олган жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Х.Т., “оғир” тан жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Д.П.,га нисбатан айблов эълон қилиниб, тегишли эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида. 

    Бошқа янгиликлар