Аҳмедов Ҳасанжон Муҳаммадович акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ҳасанжон Аҳмедов 1984 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган бўлиб, мутахассислиги банк иши ва менежмент.
У 2015-2019 йилларда Халқ банкининг турли департаментларида директор ва филиал бошқарувчиси лавозимларида фаолият юритган.
2019 йилдан шу кунга қадар Халқ банки Ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.






