Жорий йилнинг 3 февраль кунидан 29 февраль кунига қадар республикамизнинг барча вилоятларида Академиянинг 5-босқич курсантлари малакавий амалиётни ўташ даврида бўлиб, белгиланган обеъктлар ва аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.
Жумладан, 5-босқич курсанти Бобур Аббосов Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасида амалиётни ўташ даврида 2020 йилнинг 16 февраль куни Наманган вилояти Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори катта сержант Паҳлавон Давлатов билан биргаликда Уйчи туман Беруний МФЙ ҳудудида тарғибот ишларини амалга оширишаётган вақтларида шу ҳудуддан оқиб ўтувчи каналга ўзини ташлаган одам ҳақида фуқаролардан хабар келиб тушди.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ходимлар канал атрофига бориб, Уйчи туманидан оқиб ўтган Фарғона каналидан руҳий ҳаста бўлган фуқарони қутқариб, унинг яқинларига соғ-саломат топширишди.
Ҳолат юзасидан тезкор хабар бериб, кўнгилсиз ҳодисани олдини олишда ёрдам берган фуқароларга Наманган вилоят ФВБ раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, албатта, юксак жисмоний тайёргарликка ҳамда олий маълумотга эга бўлган ҳар бир курсант қутқарувчидек шарафли касб эгаси бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бўлажак қутқарувчилар қатъиятли ва жасур, инсонларга нисбатан чексиз муҳаббат каби хислатлар эгаси бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Академияси Матбуот хизмати.






