Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 21:30ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йулининг 989 км.да Термиз йўналишида автоҳалокат содир бўлди.
Ушбу йўналишда келаётган шофирконлик “Cайёра-Нур-Травелл” МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи, 1983 й.т И.Ж. “YUNОNG” автомашинаcини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир қилган.
Натижада шахси номаълум пиёда ЙТҲ натижасида тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.






