АсосийJamiyat

1 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида “Қурилишдаги назорат” қуйи тизими синов тариқасида ишга туширилади

'1 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида “Қурилишдаги назорат” қуйи тизими синов тариқасида ишга туширилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”​ қарорига асосан  жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари учун хавф-хатарлар тоифалари ва объектларнинг функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда давлат қурилиш назоратининг такомиллашган тартиби жорий этилади.

Такомиллаштирилган тартибга асосан:

  • объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертиза қилишга, объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби ва даврийлигига қўйиладиган табақалашган талаблар уларнинг хавф-хатарлар тоифаси ва функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
  •  хавф-хатар тоифаси паст ва якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектлари учун лойиҳа ҳужжатлари экспертизаси, муаллифлик назорати ва давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича мажбурий талабларни бекор қилинади. Бунинг ўрнига Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан объектнинг қурилиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини инструментал техник текширувдан ўтказишни жорий қилинади;
  • Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар инспекторларига, шунингдек, хавф-хатар тоифаси юқори бўлган объектларда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахсларга қўйиладиган малакавий талаблар ва уларнинг жавобгарлиги кучайтирилади;

 

2020 йил давомида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, электрон ҳужжат алмашинуви босқичма-босқич жорий этилади.

“Қурилишдаги назорат” қуйи тизими 2020 йил 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишга туширилади.

 Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент икки ой муддатда Ҳукуматга киритилиши керак.

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида кенг ваколатлар берилди. 

Хусусан, улар бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эгалар.

 Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берадилар. 

Лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли органлар ва ташкилотларга тақдимномаларни юборадилар. 

Объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли орган ва ташкилотларга тақдимномаларни киритадилар.

Шунингдек, қарор билан инспекциянинг мақоми ҳам оширилди. Энди бу давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс, республика давлат бошқаруви органи бўлиб, ўз фаолиятида Қурилиш вазирлигига ҳисобдор бўлади. Унинг тузилмасида Комплаенс хизмати ташкил қилинади, ҳудудий инспекциялар тузилмасига комплаенс-назорат бўйича мутахассис лавозими киритилади. Хизмат ва мутахассислар бевосита Инспекция бошлиғига бўйсунади.

2020 йил 1 мартдан бошлаб Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 1,4 баробарга оширилади. 1 июлдан бошлаб эса Инспекция ва ҳудудий инспекциялар бошлиқлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишни бошлайди. Ҳуқуқбузар томонидан ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартиби сақлаб қолинади.

    Бошқа янгиликлар