Олма-Отадаги гавжум жойларда терактлар уюштиришни режалаштирган икки нафар экстремист қўлга олинди. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ходимлари гумондорларни 14 февраль куни қўлга олинган ва улар суд қарори билан ҳибсга олинган.
Уларнинг яшаш жойида олиб борилган тергов ҳаракатлари чоғида қўлбола портловчи мосламалари ва уларни тайёрлаш учун бутловчи қисмлар топилган, деб ёзади РИА Новости.
Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар республика ҳудудида, жумладан, гавжум жойларда террорчилик хуружларини тайёрлаган. Ҳозирда террорчилик актига тайёргарлик ва терроризмни тарғиб қилиш фактлари бўйича жиноий иш қўзғатилди.






